Sunday, May 30, 2010

Мехмон кутиш санъати



Бу мехмондорчиликда курсдошларимиздан бири Ойбек Яхшиев катнашганлиги учун бу маколани сайтимизга куйдик. Сузни Ойбекка берамиз.

Ойбек: Мен бу жойда иккинчи марта мехмон булишим ва Китобликларни мехмон кутишига койил колдим. Таомларни оз-оздан олиб келиб сизни шундай сийлашадики 6-7 та таомни паккос туширганингизни узингиз хам билмай коласиз, хар бир таомнинг уртасида 10 дакика фарк бор. Уйда хам мехмон кутсангиз шу тартибда таомларни сонини купайтириб тез тез алмаштирсангиз манаман деган мехмон хам лол колади лекин.
Бизни 6 хил таомлар билан мехмон килишди, бир бошдан тарифласам.

1- ТАОМ «Угра»Биринчи таомга угра тортилди. Шахрисабз ва Китобда тайёрланган угра хакида Саид Ахмад узининг «Жимжитлик» романида шундай дейди: Угра кесишда дунёнинг бирон мамлакатида Шахрисабз билан Китоб пазандаларига тенг келадигани булмайди. Улар кесган уграни галтак ип ёнига куйсангиз кайси бири ип, кайси бири угра- билиб булмайди.

2- ТАОМ «Урилган гушт (Отбивное мясо)»
Иккинчи таомга гуштни эзиб пиширилган таом сиркага аралаштарилган пиёз билан бирга тортилди.


3- ТАОМ «Помидорли котлет»
Учинчи таомга помидорли котлет тортилди.


4- ТАОМ «Кузи ковургаси»
Туртинчи таомга икки донадан кузи ковургасини ковурулгани тортилди. Муздек кола билан тановвул килсангиз гушт яйраб кетади-да.


5- ТАОМ «Мундир»Бу таомнинг номи Мундир деб аталармиш. (Мехмонлардан бири мундир аслида бундай булмайди деди). Янги картошкани сувда кайнатиб буги чикиб турган холатда устига сариёг куйиларкан, сариёг эриб картошкага узгача там берар экан.

6- ТАОМ ОШМехмонлар роса яйрашди. Ошпаз ошга уста экан, хар битта гуруч узи урмалаб огизга кириб кетаман дейди. Салатни айтмасизми, кук калампир аралашган салат дунёда ягона булса ажаб эмас. Ошга бостирилган саримсокпиёз янги суйилган куйнинг илигидан афзал булса афзалки, камлиги йук.
Маколада баъзи жумлалар Саид Ахмад асарларидан олинди.

1 comments:

Anonymous said...

Just qoyil!!!

:) :( ;) :D ;;-) :-/ :x :P :-* =(( :-O X( :7 B-) :-S #:-S 7:) :( ( :) ) :| /:) =)) O:-) :-B =; :-c :) ] ~X( :-h :-t 8-7 I-) 8-| L-) :-a :-$ [-( :O) 8-} 2:-P (:| =P~ :-? #-o =D7 :-SS @-) :^o :-w 7:P 2):) X_X :!! \m/ :-q :-bd ^#(^ :ar!

Post a Comment

Twitter Delicious Facebook Digg Stumbleupon Favorites More

 
Design by Free WordPress Themes | Bloggerized by Lasantha - Premium Blogger Themes | Grants For Single Moms