Friday, September 18, 2020

 

Олди-сотди бу САНЪАТ



Ассалому алайкум Дўстлар! Бугун ёзмоқчи бўлганим савдо сотиқ одоби ва амаллари ҳақида, ҳа я мен қоғозга туширган фикрлар Устозларни иқтибосларидан ташқари қолган қисми фақат шахсий фикрларим бўлиб, бу фикрларим тўғри экан деб ҳеч кимга мажбурлаб сингдириш ниятим йўқ, хато камчиликлари бўлса кечиргайсиз деган умиддаман.

Ўзимни ҳозирги фаолиятим яъни Суғурта ташкилотида ишлаш жараёним бу профессионал СОТУВ деб биламан. Шу соҳага кирганимга мана озми кўпми 15 йил бўлибди, шу йиллар ичида на сифатини, на моддиятини ушлаб бўлмайдиган суғурта хизматларини (товарларни) сотишга ҳаракат қилиб келаяпман. Товар ва хизматларни сотишда ҳам сотиб олишда ҳам ўз этикаси, тартиб қоидаси бор деб биламан. Пайғамбаримиз алайҳиссолату васаллам айтганларки: «Ростгўй, садоқатли, ишончли, ҳалол савдогар пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан баробар бўлади» деганлар. Биз ҳар кунги ҳаётмизда ҳар куни, ҳар соат дўкондан, бозордан, интернетдан нималарнидир сотиб оламиз ёки сотишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистондаги сотув жараёни ёки сотиб олиш жараёнида кўп ҳолатлар ва ҳатти ҳаракатлар тўғри эмас деб ўйлайман. Оддий бозорга чиқсангиз ҳам сотувчилар маҳсулотини сифатини мақтаб сотишга, сизнинг эҳтиёжингизни сезиб сизни оғдиришга ҳаракат қилишмайди, аксинча шу маҳсулотдан бор йўғи 1000 сўм пул қолиши, солиқчига, бозорчига тўловларни тўлагандан кейин яшаш ҳам қийин бўлиб кетаётганлигини айтиб нолиб қолишади. Айниқса ҳозирги Пандемия шароитида аксарият сотувчиларимиз ётиб қолгунча отиб қол тартибида иш кўришмоқда, маҳсулот танқислигини ҳисобга олиб нархларини анча кўтариб олишган. Бу савдо маданияти эмас деб ўйлайман. Энди юқоридаги ёзганим СУҒУРТА хизматларини (полисларини) сотиш бу профессионал бизнес деганим бўйича икки оғиз сўз: Аслида китобида шундай ёзилган ўзи, ҳаётда ҳам шундайми? Банк молия Академиясида таҳсил олганимизда Устозимиз сотув усулларининг турлари кўп деб айтардилар. Биз суғурта менежерлари эса маҳсулот сотишнинг бор йўғи бир ёки иккита усулини биламиз холос. Мана шу нарса бизга панд беради. Ҳозирда суғурта бозорида нархини арзон қилиб сотиш авжида ёки бор товоғим кел товоғим усулида сотиш янаям авжида (бу гапимни суғуртачилар ва банкирлар тушунишди деб ўйлайман). Бу усуллардан фойдаланаётган менежерлар билан суҳбат қилганимда рақобат кучлилигини баҳона қилишади, мени ўйлашимча эса бизда рақобатни “Р” ҳарфи ҳам йўқ ҳозирча, мижозларимиз эса 34 миллионта Ўзбекистон аҳолиси ва 1 миллионга яқинлашиб қолган автомобиллардир. Биз мижозларни эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳаракат қилишни билмаяпмиз холос.


Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Бизнинг бозоримизда тижорат илмини билмаганлар савдо қилмасин», деганлар. Шундай экан тижорат-савдо маданиятини юқори чўққига олиб чиқишимиз керак яъни “Сотиш бу САНЪАТ” деб қарашимиз керак. Бунда нималар қилишимиз керак:

1. Авваламбор Исломда олди-сотди ҳақида нималар дейилганини ўрганишимиз зарур.

2. Сотув бу пулни олиш дебмас балки мижозни товарга ёки хизматга бўлган эҳтиёжини қондириш деб тушуниш керак.

3. Мижоз сифатида ҳам муомалага киришганимизда сотувчини рози қилишимиз зарур (П.С. бир дўстим айтиб берганди, бозорга борганимда сотувчиларга айтилган пулдан ҳеч бўлмаса 500 сўм кўпроқ бераман деб, бу мажбуриймас J )

4. Фарзандларимизни ёшлигидан савдо одобига ўргатишимиз зарур.

5. Традицион яъни одатий сотув усулларидан ташқари яна нималар таклиф қила оламан деб ўйлаб кўришимиз керак.

6. “Сотувлар техникаси” ҳақидаги адабиётларни ўқиш керак.

7. Ва энг муҳими Автомобилингизни Суғурта қилдириб қўйинг. 😊 


Н.Муҳаммадиев.



6 comments:

Adminiddin said...

Низик, биз орқада қоилб кетаяпмизку :)

Hura said...

Молодец Низомжон койил колдиришда давом этаяпсан... теманиям зур танлабсан, биир утирииб гурунг киладиган тема, ростданам жамиятимиздаги савдо маданияти савияси, савдодаги, олди-бердидаги халоллик, нонини халоллаб ейиш мавзулари хали анча вактлар ишланиши, тузатилиши керак булган мавзулар. Буларни асосий сабабларидан бири юкорида айтганингдай йиллар мобайнида Исломдан, ушбу одоблардан узоклашиб кетганимиз, халол-харомга, ёшларимиз тарбиясига бефарк буп кетганимиз, диний ва дунёвий илмларда оркада колиб, купол килиб айтганда жохиллашиб кетганимиз деб уйлайман. Бир утирганда давом этамиз насиб. Яна шундай постларни кутиб коламиз. Омад.

To'lqin said...

Низомбек яхши пост булибди, постни укиб куп нарсани ургандим.Савдода халоллик биринчи уринда куйилиши куп бор та'кидланибди. Халоллик бор жойда барака булади, Сани хам ишларингни Парвардигор узи куллаб кувватласин.

Adminiddin said...

Hura, sani ham qalaming yaxshi, bir blog o'qiylik endi sandan ham.

Aka said...
This comment has been removed by the author.
Jamshid said...

Assalomu alaykum endi yozmasamam yozaman deb achchiqlanib turgandim eh Hura ilib ketdi qalamni...

:) :( ;) :D ;;-) :-/ :x :P :-* =(( :-O X( :7 B-) :-S #:-S 7:) :( ( :) ) :| /:) =)) O:-) :-B =; :-c :) ] ~X( :-h :-t 8-7 I-) 8-| L-) :-a :-$ [-( :O) 8-} 2:-P (:| =P~ :-? #-o =D7 :-SS @-) :^o :-w 7:P 2):) X_X :!! \m/ :-q :-bd ^#(^ :ar!

Post a Comment

 
Design by Free WordPress Themes | Bloggerized by Lasantha - Premium Blogger Themes | Grants For Single Moms