СЕТОМАНИЯ – БУ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК!!
Постнинг мавзусини ўқиб хайрон қолгандирсиз, "сетомания" қанақа касаллик экан деб. Бу тушунчани фанга камина киритди J . Бу касаллик нимадан иборат? Сетомания – бу иш, рўзғор, ҳаёт ташвишларидан узоқлашиб доимий равишда ҳозирда "ижтимоий тармоқ" (P.S. – қанча ўйлаб кўрсам ҳам бу сайтларнинг ижтимоий жиҳатини топа олмадим) деб аталаётган Одноклассники.ру, Фэйсбук.ком, Вконтакте.ру ва бошқа шунга ўхшаш сайтларга муккасидан кетиб ўтириш касаллигидир. Очиғи бу сайтларга 2009 йилдан бери киришган бўлсам жуда кўп вақтимни олганлигини энди ҳис қилаябман. Бу ҳис қилиш нимадан пайдо бўлди деб сўрасангиз яқинда ишхонамизда иш унуми тушиб кетганлиги ва интернет харажатлари кўпайиб кетганлиги сабабли оммавий равишда "ижтимоий тармоқ" сайтларига рухсат ёпиб қўйилди. Аввалига норози бўлдик, кейин ўйлаб кўрсак тўғри қилишган экан. Шунча иш қолиб кетиб фақат нетда ўтирган эканмиз, иш унумига ҳам таъсир қилганини сезаябман. Синфдошлар.ру сайтида 2009 йилда энди аъзо бўлган пайтларим ақлли гаплар, статуслар, фикрлардан бахраманд бўлардим. Ҳозирда эса сайтга назар солсангиз "Палончи" қидирилаябди, "Палон болага" ёрдамингиз керак, Уятли кадрлар ҳамрохлигида уят сўзлар ёзилади, болаларни Айфон, Айпад ўйнаб ўтирган расмларига ХХ1 аср болалари деб коммент ҳам ёзиб қўйишади. Мен ижтимоий тармоқ саналган сайтларни қораламоқчи эмасман, сарф қилаётган вақтимиз унуми ҳақида бироз ўйлаб кўрайлик демоқчиман холос. Ота-бувамиз бизнинг ёшимизда тинмасдан ишлашган, Биз эса иш вақтимизни бўлмаганда 25-30% ни шу сайтларга бағишлаймиз. Сайт муаллифлари Сайтларда ўзига жалб қилувчи сўзлар жилосидан устамонлик билан фойдаланишганлигини кўришимиз мумкин.
Админиддин бир неча бор ЖАР солганлиги ҳам эсимга келиб қолди, ҳадеб бошқа сайтларда ўтирмасдан, Курсдошларимизнинг БЛОГига ҳам озроқ эътибор беринглар дегани. Охирги пайтлар Блогда анча суст ҳаракатлар кузатилаябди, шунга эътибор қаратмоқчиман холос. Қўйинглар шу "ижтимоий тармоқ" сайтларини ҳеч яхши нарса бермайди сизларга. Ундан кўра фарзандларингизни паркларга, ўзингиз билан бозорга олиб боринг, энг яхшиси китоб ўқинг ва қанақа китоб ўқиганлигингиз таасуротлари билан Блогда биз билан баҳам кўринг. Ҳаммага омад!