Saturday, March 26, 2011

Мансур ва Ойбек - Нон синди маросимида.


26 март куни Мансур ва Ойбеклар, нон синди маросимида иштирок этишди.

Тафсилотларни Ойбекдан эшитамиз.
Ойбек: Рости бу каби тадбирларга катнашишга хар доим хам истак билдирмасдим, чунки одатда бу каби маросимларни ёши улуг кишилар боболар утказишади. Мен ва купгина курсдошлариш бироз тортинамиз, бу каби давраларда утиришга. Хали хам узимизни ёш боладек хис килганимиздандур балки.
Аслида, Мансур билан фотиха туйга боришими керак эди  биз эса бир кун эртачи келиб куйибмиз ва такдир такозаси билан шу маросим катнашчиларига айландик. Имкон кадар хизмат килдик бобожонларга - чой сузиб бериш, таом ташиш каби.
Одатда, боболарни сухбати менга хар доим зерикарли туйилган, назаримда уларнинг барчаси " Шум бола" киносидагидек : " Эшитиндларми, Гермон деган махлук ...." каби эртакчи боболарни сухбатини килишарди деб уйлардим. Аммо, шу маросимда боболаримиз накадар доно ва купни курган кишилар эканлигига амин булдим.
Хамма йигилгандан сунг- ёши улуг Отахон, даврага "Нон синди" маросими ота-боболаримиздан колганлигини таъкидлаб, аввало келин булажак кизни отасини ва куёв тарафдан келган вакилларни булажак туй билан муборакбод этди. Узлари каби ували-жували булишини айтиб тилак билдирдилар. Шундан сунг кизни отасидан кизини никох туйи учун розилик сурадилар ва кейин катлама нонлар ва патирларни синдириб халкка таркатдилар.
Балки фарзандли булганмиз учун бизга каттик таъсир килгандур, ха демай 10-15 йилдан сунг шу маросимни биз хам утказишимиз керакда. Айникса, кизнинг отаси розилик бераётганда, таъсирланиб кетдим.
Айникса, отахонларнинг бир-бирларини авайлаб, хурмат билан гапиришларига койил коласиз. Хатто улар гапириб турганда, ёш авлод вакиллири гапини булишганда хам танбех бермай уз навбатларини кутиб туришлари хам менга сабок булди.
Умуман, бу маросимдан узимиз учун маънавий озука олдик. Мансур хам, отахонларни сухбатидан мазза килганлиги таъкидлади ва уларни сухбатларини бузган кишилар уни асабийлаштирганларини айтди.
Маросим охирида биз хам шундай яхша кунларга етишни ният килиб, отахонлар каторида тугунчада ширмой нон ва канд курслар билан уйга кайтдик.
Бошка курсдошларга хам шу каби маросимларга катнашиб туришларини тавсия киламан.

(Расмлар мобил телефонда олинган шунинг учун бироз сифатсиз).

3 comments:

Anonymous said...

oybekx:No comment sizga dustim :), LOL

Акмал said...

Ажойиб шарх келтирган экансиз Админ.(Койил хакикий журналистлардек)
Ростини айтганда ушбу нон синди маросими каби тадбирларда катнашишлардан узимни олиб кочиб юрардим, лекин хозир урганмасак качон...???

Админ. Мансурни Нодир кайтгунга кадар елгизланиб колмасин дебсиз да? (хазил)

Anonymous said...

Non sindiriw marosimi kimga tegiwli

:) :( ;) :D ;;-) :-/ :x :P :-* =(( :-O X( :7 B-) :-S #:-S 7:) :( ( :) ) :| /:) =)) O:-) :-B =; :-c :) ] ~X( :-h :-t 8-7 I-) 8-| L-) :-a :-$ [-( :O) 8-} 2:-P (:| =P~ :-? #-o =D7 :-SS @-) :^o :-w 7:P 2):) X_X :!! \m/ :-q :-bd ^#(^ :ar!

Post a Comment

Twitter Delicious Facebook Digg Stumbleupon Favorites More

 
Design by Free WordPress Themes | Bloggerized by Lasantha - Premium Blogger Themes | Grants For Single Moms