Sunday, May 18, 2014

Боха акани кузатиш маросими!!!


Йилдан йилга курсдошлар билан муносабатларимиз хам шаклланиб бораяпти,илгари бирор нарсани бериб турмаса кимдур, дустликдан хам кечиб юбораверар эдик, хозир хаммани уз урни бор. Ана шу курсдош дустларимиз уртасида Боха акани урни бошкача, ёши катта булгани учун эмас, балки мардлиги ва хар доим бошкаларга чин дилдан ёрдам учун харакат килиши,узининг хамма ишини ташлаб астойдил харакат килиши нафакат камина тарафдан балки бошкалар тарафдан куп таъкидланган. Илхомнинг бир гапи бор "Хеч биримиз хеч качон Боха акадай мард ва дангал була олмаймиз". 2012 йилда Боха акани Карши аэропортидан Рус улкасига жунатган эдик,

Кувонарли тасодиф, деярли уша таркиб ва Низомиддин билан биргаликда Боха акани Тошкентдан Рус улкасиги жунатиб юбордик. Хайрлашув базмини хоразм таомлариги ихтисослашган кафеда Акмални хакбердесига чочмани улаган холда нишонладик.
Низикни таклифи ва каминани тайзиклари остида хом гуштдан тайёрланадиган Хоразмликлари таоми "Этжан"ни аччикина калампир ва чупон салат билан паккос туширдик аввалига, уйда ва ишхонада шу таомни тановвул килганимни хеч тушуна олишмади, худди одамхурга булган муносабатни килишди. Хайронман :)))):


Кейин чебурек ва сетка кабобга уланиб кетди. Илхомнинг ажойиб фаранг атирларини хам улдирадиган хид кашфи ва пиёзни бир тарелка буюртма килганини айтиб утирмайман бу ерда









Сухбат асносида курсдошларнинг 15 йиллик йигилишини Тошкентда нишонлаш хакида мухокама булди,Каршида таомга йигилиб таркаб кетиш эмас, балки Тошкентда йигилиб, пойтахтни айланиб ва бирга мехмонхонада колиш режалари айтиб утилди,Келажакда мухокама килармиз.

Боха акани аэропортда кириб кетаётганлариди расмга тушириб олдим. Боха ака Ок йул Сизга ака.

















 
Design by Free WordPress Themes | Bloggerized by Lasantha - Premium Blogger Themes | Grants For Single Moms