Wednesday, February 6, 2013

Боха ака Каршида

Азизлар, купчилигимиз блогга жиддий карамасакда, биз кунлик хабарларни Сиз билан бахам кураверамиз. Боха акамни Каршига келишларини онлайн репортажда давом эттирамиз.

Айни дамда Боха ака Каршидалар, эрталаб сойт саккизларда кириб борган эканлар. Аэропортдан дархол, таксилар турадиган жойга кетишларидан шу нарса маълум булдики, Чарх жонга теккан. Айни дамда барча курсдошлар Боха акага телефон килишиб, холл сурашмокда, смс хабарномани олганлар табиий. Каршида 1-2 кун енгилгина ер силкиниши булиши кутилаяпти, айникса 1 миттитумандаги фукаролар фавкулодда холатлар деб хавфсирамасликлари суралади. Хаммаси жойида, шунчаки Боха ака уйдалар. J))JJ:J):J

Товук тандирга мархамат

Тайёрланиши:
Апелсин сувини сиқиб ажратиб олинг ва қаймоқ, майда чопилган саримсоқ, туз хамда зираворларни қўши аралаштиринг. Хосил бўлган массани товуқни ичи ва устига яхшилаб суртиб чиқинг ва арча ёки юқорида таъкидлаб ўтган ўсимликлар билан маринадлаб, маълум муддатга тиндириб қўйинг. (Баъзи ҳолларда, товуқни пиширишдан олдин маринадланган сувга бутулгича ботириб қўйиб, бир неча соат мобайнида маринадлаш усулларига ҳам дуч келиш мумкин)
Маринадланган товуқни ва арча шохчаларини темирга илиб, тандирга жойланади.
Одатда тандирга бирон-бир темир идишда озроқ сув қўйиб қўйишади, бу тандирдаги намликни ушлаб туриш ва тандир кабоб қуриб кетмасликни олдини олиш учун. Шунингдек, илинган гўшт остига сопол ёки темир идишда кўзга кўринган ва қўлга илинган сабзавотларни тўғраб қўйиш тавсия қилинади. 
Бу сабзавотлар биринчидан пишгандан сўнг тандир кабоб учун ажойиб бир гарнир бўлса, иккинчидан гўштни ёғи ва мазаси зое оқиб кетмаслик учундир. 
Гўштни тандирга илишда тандир ҳарорати таҳминан 150-160 даража иссиқлик бўлиши мумкин. Аслида тандирдаги ҳароратни билиш мушкул, лекин хозирги техника асрида тандирни, димхонани ва гўштни ҳароратини ўлчаш учун мослашган термометрлар ишлаб чиқарилган. Ушбу термометрни яқин кунларда бизнинг ҳам бозор ва маркет расталарида учрашига шубҳа йўқ. 
 Сўнгра тандир устини ҳаво кирмайдиган қилиб қопқоқ ёки тоғара билан ёпиб қўйилади, тандир кабобчилар очиқ қолган жойларини, тешикларини ҳаво кирмаслик учун лой билан суваб қўйишади. Биз эса пазандачилик учун мослашган зар қоғоз (фолга) ёрдамида очиқ жойларини ёпиб чиқдик. 
Тандир кабобни таҳминан  икки соатга димлаб қўйилади, пишгач эса товоқга аввал тандирдаги сабзавотларни сузиб, устига кабобни қўйиб, таъбга кўра безатиб дастурхонга тортиқ қилиш мумкин.
ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!

Tuesday, February 5, 2013

Миш мишларга кура Илхом Каптива олаётган эмиш.

Кеча окшом Акмал телефон килиб колди ва Илхом Каптива билан кизикаётганлигини айтиб колди. Тухта дедимда, дархол курсдошларга смс оркали хабар бердим ва натижани кута бошладим. СМСда Илхом Каптива олаётганлиги ва уни табриклашни сураб ёзгандим. Бироз утиб Илхомни узи телефон килиб колди ва кулгидан тухтамай гапира кетди. Нималар килиб куйдинг, Россиялардан телейон килишди деб колди. Роса Хурсанд. Кейин бозорни кизитавер, яхши ният оламиз хам бир кун деб колди.

 

   Мени хурсанд килган холат , деярли барча курсдошлар дустимизни кувончига бефрк булишмабди,  кимдур телефон килган ва кумдур смс юборган, кискаси ахил эканлигимизни гувохи булдим. Майли, Илхом шунчаки кизиккандур, машинани хам олмас, аммо бизлар учун яхши синов булди. Окибат уртамизда яхши экан.

Monday, February 4, 2013

Янги суйилган кузининг жигарига нима дейсизлар

Бахор келаяпти, янги суйилган кузининг гуштидан булган жигар ковурдокка нима
дейсизлар. Каминанинг ижод махсулидан.

Тожиев: Хотира қандай шаклланади?

Болалигида Ибн Сино онасидан «Нега осмон олдин катакчалардан иборат эди-ю, ҳозир ўша катакчалар йўқ?» деб сўраган экан. Бундай деб сўрашига сабаб гўдаклигида онаси ҳар хил ҳашаротлардан сақлаш мақсадида унинг юзини элак билан ёпиб қўяр экан. Кейинчалик ўша манзарани бўлғуси табиб кучли хотираси ёрдамида хотирлай билган экан.

Ҳақиқатан ҳам хотиранинг имкониятлари жуда кенг. Инсон 20 мингдан 100 минггача сўзни эслаб қолиши мумкин. Масалан, машҳур компьютер дастурчиси Билл Гейтс минглаб кодларни ёддан билади, дейилади. Саркарда Александр Македонский эса аскарларини номма-ном санаб бергани ҳақида ривоятлар бор.
Ўз навбатида киши хотираси жуда кўп омилларга боғлиқ эканини ҳам унутмаслик лозим. Кимдир кўрганини, кимдир эшитганини яхшироқ эслаб қолади. Шунингдек, киши хотирасида қизиққан нарсаси тезроқ ўрнашади. Баъзан эса маълум ҳиссий кечинмалар унутилган воқеаларни қайта жонлантирган ҳолатлар учраб туради. Ҳатто тил ўрганишга қобилияти йўқ, деб ҳисобланган кишилар бегона мамлакатга тушиб қолганида, хотираларидаги янги қирралар кашф этилгани ҳам тажрибаларда ўз исботини топган. Хуллас, бугунги мавзумиз ­инсон хотираси хусусида.

Ишламаган теша занг босади!

Ёши қирқдан ошган кишилар гап орасида «Хотира чатоқ-да, қаричилик энди!» деб қўшиб кетиши одатий ҳол. Аслида эса бундай эмас. Ана шу баҳонага таянадиганлар кўпинча фаол ўрганиш даври тугаганидан кейин ўрганишга иштиёқни йўқотишади ва хотирани зўр бериб ишлатмасликлари натижасида шу кўйга тушиб қолишади. Ваҳоланки, хотирани чархлаш кундалик ишига айланиб қолган, ёши етмишга етган актёрлар бутун бошли матнларни қийналмасдан ёдлай олишлари барчага маълум. Германия ва АҚШ каби бир қатор хориж мамлакатларида эса, нафақага чиққандан кейин талабага айланадиган қариялар кўплаб топилади. Улар одатда ижтимоий-гуманитар факультетларга ўқишга киришади ва ёш ҳамкурслари билан баравар машғулотларни ўзлаштириб, имтиҳонлар топширишади. Демак, хотира заифлашувига ёшни сабаб қилиб кўрсатиш асоссиз баҳона.

Калифорния университети тадқиқотчиси доктор Марион Даймонд мия фаолияти устида изланишлар олиб бориб «Инсоннинг қариши хотирадаги ҳужайра боғларини йўқотмайди», деган хулосага келди. Бошқа тадқиқотлар натижаси ҳам бу фикрни қўллаб-қувватламоқда. Ҳатто, агар мия давомли равишда ишлаб, таълимга йўналиб турса, ҳужайралараро боғлар зичлиги янада мустаҳкамланиши хусусида қарашлар мавжуд. Етмиш, саксон ёшли қариялар билан олиб борилган тадқиқотларда ақлий фаолиятнинг турли даврларида эътиборга лойиқ натижаларга эришиш мумкин экани исботланган.

Хотира илдизига болта уриш

Демак, хотиранинг заифлашувига қариликни сабаб қилиш ўринсиз. У ҳолда киши хотирасининг заифлашувига нималар сабаб бўлади? Психологлар бу муаммога битта сабаб қилиб тестостерон, яъни эркаклар гармонида юз берадиган ўзгаришни кўрсатишган. Олиб борилган тадқиқотлар тестостероннинг қондаги концентрацияси ва эркак киши заковати ўртасидаги боғлиқликни юзага чиқарган. Тестостерон концентрациясининг юқори даражага чиқиши, эркак кишининг хотира ва ижодкорлик қобилиятини пасайишига сабаб бўлар экан. Тадқиқотчилар ушбу қарашни қуйидагича изоҳлашди: «Тестостерон кишиларда иккиламчи жинсий белгиларни ҳаракатга келтиради. Натижада агрессив хатти-ҳаракатлар ва шаҳвоний ҳис-туйғулар кучаяди. Бу эса кишининг мия фаолиятини тўлиғича ана шу тарафга қаратиб қўяди».

Демак, хотираси заифлашаётганидан шикоят қилувчи эркаклар шахсий ҳаётларини тартибга солиб, шаҳватни қўзғотувчи турли хил омиллардан узоқ турганлари маъқул.

Аслида психологларнинг мазкур хулосалари шарқ анъаналарида ҳам ўз тасдиғини топган. Маълумки, қадимда мадраса ўқитувчилари ўз талабаларининг заковатига путур етмаслиги учун ҳам уларни номаҳрамга назар солишдан қайтаришган. Имом Шофеъийнинг «Бегона аёлга қараш, ёдланган нарсаларнинг унутилишига олиб келади», деган ҳикматли сўзи ушбу қарашни тасдиқлайди.

Хотира қандай шаклланади?

Фанда хотиранинг табиий имкониятлари уч қисмга бўлиб ўрганилади. Булар таассурот, қайтариш ва ассоциациялар.

1. Таассуротга кўриш ва эшитиш орқали эга бўлинади. Инсондаги кўриш ҳисси бошқа ҳиссий аъзоларга нисбатан кучлироқ саналади. Чунки кўздан мияга борадиган нервлар қулоқ нервларига нисбатан 20 марта қалинроқ. Масалан, Марк Твен саҳнада ўйнаши керак бўлган ролни қайдлар ёрдамида яхши эслаб қола олмагач, расмлар билан ишлаган ва бу қийинчиликларни осонликча енгиб ўтолган экан.

2. қайтариш. қадимда кўпчилик олимлар кичик ёшлигидаёқ бутун бошли китобларни айнан қайтариш орқали ёд олишган.

3. Ассоциация - ўхшашлик. Бирор фактни бошқа нарса билан қиёслаш орқали эслаб қолиш. Мисол учун танишингизнинг телефон рақамини уй номерингиз, туғилган йилингиз ёки кундалик юрадиган автобусингиз рақами билан қиёслаб, ассоциация қилишингиз мумкин.

Такрорлаш яхши, аммо...

Халқимизда «юз мартада ёд бўлади, минг мартада муҳр» деган нақл юради. Бу мақол асосли, фақат қачонки унга тўғри амал қилинган тақдирда шундай. Чунки, мия маълумотни муҳрлаши учун унга вақтинча бошқа маълумот юкланмай туриши лозим. Тадқиқотчи Мюллер ва Пильцекерлар бирор матнни ёд олгач, мияни дам олдириш кераклигини таъкидлашади.

Тин олиш жараёнида мия маълумотларни ўз-ўзидан такрорлар экан. Бу жараён маълумот ёдланганидан кейин ўринсиз қайтарилаверса ҳам бузилади. Натижада мияда ҳеч қандай «муҳрланиш» жараёни юз бермайди. Хўш, маълумотни ёдлаш билан мустаҳкамлаш орасида мия қанча вақт тин олиши керак? Бу саволга руҳшунос олим Пьерон жавоб топган. У бир неча кишилар устида тажриба ўтказиб, уларга 18 та нотаниш сўзларни ёдлашни ва қуйидаги жадвал асосида такрорлаб туришни буюради: Тажрибада сўзлар 30 сониядан кейин 14 марта қайтарилганда яхши самара берган. Танаффус 10 дақиқани ташкил қилганда эса 4 марта такрорлаш кифоя қилган. 10 дақиқадан 24 соатгача бўлган танаффусда маълумотлар қисқа муддатли хотирада мустаҳкамланган. 24 соатдан ортиқ танаффусларда такрорлаш миқдори кўпайиб боради ва 48 соатга етганида 8 марта қайтариш талаб қилинади. Чунки, бу вақт ичида хотирага ўрнашган қўшимча маълумотлар хотира қувватини сусайтиради. Шунинг учун ҳар 24 соатда ёдланган сўзларни қайтариб туриш мақсадга мувофиқ.

Матннинг кўп жиҳатлари бир-бирига ўхшашлиги ёдлаш жараёнини қийинлаштиради. Агар сўзлар мажмуаси ҳар хил қилиб тузиб чиқилса, иш осонлашади. Мисол учун рўйхат тартибида ёзилган бирор сўзни эслаганингизда ақлингизга нима келади? Табиийки, унинг рўйхатда жойлашган ўрни. Бу хотиранинг кучига далолат қилмайди. Ўша сўзни эслаш учун бундан аҳамиятлироқ жиҳат йўқлигини англатади холос. Шундай экан, ёд олинаётган ҳар бир сўз ўзига хос тарзда бошқалардан ажралиб туриши керак. Уларни ёзганда бир хилликдан қочиб, ранг ёки ҳарф шакллари турлича қилиб тузилса, ёдлаш жараёнида ижобий натижаларга эришиш мумкин.

 

 

Sunday, February 3, 2013

Nizomiddin: Bu nima uquvsizlikmi yo e’tiborsizlik?



Men quyida chop etgan rasmlardan kurib turiibsizki reklama yozuvidagi imlo xatolarni kursatmoqchi edim. Bir narsaga xayron qolaman reklama beruvchi shaxs pul topish bilan ovora bulib uqimagan bulishi mumkin, lekin reklamani chop etuvchi korxonalarchi qayoqqa qarayapti. Yo ular xam uquvsizmi? Bunday xato yozilgan yozuvlarni odnoklasniki , facebookda kup chop etishadi, men uzim yiqqan kolleksiyamni sizlarga xavola etayabman. Shaharning markaz nuqtalarida olingan rasmlar. Va bu faoliyatimni davom ettiraman degan niyatdaman. Shaxarda bir yozuvga kuzim tushgandi lekin rasmga olmagan ekanman «Tikuvchilik sexi» , bu tugri yozuvmi kim  lotin alfavitini yaxshi biladi?


--

Friday, February 1, 2013

Февраль ойи-Тулкинбойники



Февраль ойида Туликнинг "днюхаси" булганлиги сабаб ва курсдошларнинг иноклашиш истагида зиёфатлар килиб туришга келишганимизда, илк зиёфатни Тулкинбой айнан февраль ойида уюштириб берганди. Тулкинбойни расмда хам туришини каранг, хакикий чапани йигитлардан 2 марталаб хаклар бериб ташлашни хам илк маротоба Тулкинбой йулга куйган ва Шодмонов, Хуршидлар бу удумни давом эттиришган. Кискаси, февраль ойи  Тулкин билан чамбарчас богликлиги учун ва эски дамларни ёдга олиб куйидаги YOUTUBEдаги видеони такдим этамиз. Лекин, уша дамлар жуда кайнаган эдик, кушни вилоятларга утиб тугилган кунларни нишонлаб келганмиз.

Twitter Delicious Facebook Digg Stumbleupon Favorites More

 
Design by Free WordPress Themes | Bloggerized by Lasantha - Premium Blogger Themes | Grants For Single Moms