Friday, December 28, 2012

Сунгги хабарлар киска сатрларда

Гарчи биз ёш хур эдик
Барибур биз зур эдик
Киркта йигит хур эдик
Киргин келди кирилдик
Тулкиннинг хакберидисида кола ичиб тирилдик
деб шу постни бошладим, анчадан бери блогга хеч кандай пост киритмадим, сабаби деярли хеч ким кирмай куйдида. Бир ора роса хафа булиб аразлаб юрдим, кейин уйлаб курсам аразлаганимни узимдан бошка хеч ким сезмас экан барибур. Шу сабаб аввалгидай фаол булмасада, янги мавзуларни киритиб туришга карор килдим.

    Энди янгиликларни киска сатрларда келтириб утсам.
1- хабар: Тулкинни лицензияси шу кунларда узайтирилиш арафасида. 

Тулкинбой, шу кунларда Каршида, айни кунларда Араловулда енгилгина "ер силкиниши" кузатилаётган экан. Ха, майли табиий хол, бу ишда Тулкинбойга омад тилаймиз.
 Адолат юзасидан айтиб утиш керакки, Тулкинни узи Тошкентдаги лицензия кумитасига хак беришини айтди, биз талаб килмадик.
   Кейин, Админиддин учун ширинликлар/шоколадлар хам олиб келган экан, блог оркали уз миннатдорчилигимни билдириб утаман. (Ва келадиганларга хам астагина шу анъанани тухтатмайлик деб утмокчиман).

2- хабар. Жамшид SPARK автоуловини шу кунларда олиш арафасида.
хозир хаммамизни бошимиз котган, Жамшидмирзо хакбердини кай чойхона/ресторанда уюштирар экан деб. (олааааааааа деб юбординглар-а лекин хозир)

3-хабар. Жамшид, Илхомни чойхонасини зиёрат килгани борибди.
Бу хабарни нимаси хабар,борган булса борибди-да, дейишингиз мумкин. Жамшид ва Илхом, шу хабарни блогда туришини исташди, шахсан мен койил колдим ва тасонно айтдим Жамшиднинг харакатига, шахар четига Илхомни кургани борибди деб. Боха ака, Жамшид бепул шашлик егани боргандур -Илхомни кургани эмас деб колдилар. Журналистик суриштирув оркали шу нарса маълум булдики, ростдан хам Илхом мехмондорчилик уюштирган экан. Сабаби эса, бир вактлар Жамшид кулгандай килганди, шу оркали чойхонамни бир мактаб куйдим деди. "Еган огиз уялади" маколига амал килган шекилли Илхомбой.

Об-хаво хабарлари

Шу кунларда Каршида, роса буралаб кор ёгаяпти, Россияда келганлар хам хавони бу кадар совуклигига хайрон колишаяпти. Бугун Каршидан суръатлар олдим ва куйида хавола этаман, бир шахримизни расмларда куриб мазза килинглар.

SPARKни оркасидаги уйда Баходир аканинг хонадони хам бор 1- каватда, у кишига шу расмни курсатишни Хуршид сиздан илтимос киламиз, шубха йук-ки Баходир ака расмни куриб кузларига ёш оладилар.


Танкидли хабарларга утсак, нега блогга кирмаяпсилар деб сурасам, хамма иш куплигини рукач килади, аввалига ишондим ва ишонишга/тушунишга харакат килдим, 1 хафтада 10 дакика ажратса хам буладику, ха майли деб юрдим. Лекин угринча Одноклассникка кириб Хуршид, Баходир ака ва Тулкинни кузатиб тураман, качой карамай онлайнда Хуршид билан Тулкинбой (куйида исботи) Баходир ака, хам одночи аслида. Однода рус девушкалар билан кизикрокда-а, а лаббай??? Уртоклар, блогга хам хар хар замонда бир караб у бу нарса ёзиб юборинглар.

кискаси бизда хозирча шу хабарлар,айтгандай 2012 йил даги постлари сони аввалги йиллардан кура купрок булди, демак ривожланиш бор блогимизда, бирга шу холатни ушлаб колайлик азизлар.

 
Design by Free WordPress Themes | Bloggerized by Lasantha - Premium Blogger Themes | Grants For Single Moms