Университетни тугатганимиздан сунг, гурухимиз билан деярли хеч каерда биргаликда учрашмадик. Ана-мана дегунча 9 йил утиб кетибди, тасодифни карангки 09 июль 2011 куни йигилишимиз уюштирилди. Бу учрашувни хаёлот дунёсидан кучиб амалга ошишида Акмални хизмати бекиёс. Хали руйхатни кутариб куринмай кетган курсдошларни кидириб коладими, хали Тулкин билан бирга ресторан излаб коладими. Хуллас бир ой тинмади ва шу учрашувни амалга оширди. Ва биз курсдошлар бу учун Акмалдан бенихоя миннатдор булдик.
Кискача курсдошлар учрашувидан хисоботни такдим этамиз.
Низомиддин ва Нодир- Курсдошларни блоги такдимотига тайёргарлик куришяпти.
Баходир ака ва Тулкин - кучани иссиклигидан, ичкарига югуриб киришяпти.
Аввало купчилик курсдошлар учун, танланган жой жуда маъкул келди. Низоммидин хам жуда юкори бахолади танловни (Хар калай Тошкентликда- фикри биз учун мухим эди).
Хамма уз урнини эгаллашдан аввал, дастурхон бузилмасдан бир-иккита суръат тушириб олдик.
Курсдошлар хам аста -секин кириб кела бошлашди. Хаммани кузида хурсандчилик аломатлари, бу хиссиётларни суръатларда хам куришингиз мумкин.
Барча йигилиб уз жойларига утириб олгандан сунг, эсдалик учун бир иккита суръат олиб куйдик яна.
Учрашувни Ойбек -" Муродов Исроилни" ёзган тилаклари ва шеърлари билан бошлаб берди.
Кискача очилиш нуткидан парча:
Ассалому алайкум хурматли курсдошлар. Бугун барчамиз – дийдор умидида йигилишиб утирибмиз. Университетдан сунг мана зориктириб, ёндириб ва куйдириб 9 йил деганда ушбу учрашув куни етиб келди. Бу чиройли сузларни Шодмонов тайёрлаб бергандилар ва умид киламан Ул кишини ишончларини оклаб чиройли сузлар ила тадбирни очиб бердим.
Аслида тадбирни курсдошимиз Исроил Муродов, хозирги кунда Шайхалида тил ва адабиёт укитувчиси булиб ишлаётганлиги учун олиб боришлари керак эди. Маълум сабабларга кура кела олмадилар, шу сабаб йигитлар билан энг аклли курсдош ким булса Ул киши тадбирни олиб борсин деб келишдик. Ва бу жабхада мендан утадиган булмади. Сунгра Энг красавчик курсдош олиб борсин дедик унда хам мен голиб булдим. Ва шарафли вазифани кулдан келганча олиб боришга харакат киламиз. Карсак чалганларни – хеч качон кайнонаси уришмасин.
Исроил Муродов узлари кела олмасаларда, тилакларини биз оркали Сиз азизларга етказиб куймоклигимизни сурадилар. Мархамат, шу истакни амалга оширамиз.
Каршида институтда ўқиган пайтим,-дейди Исроил,-дам олиш кунлари Вокзалга, Курсдош дўстим Илхомнинг уйига кўп борардим. 9 йилдан кўпроқ вақт ўтди. Билмайман, Каршини соғиндимми, ёшлигимни соғиндимми... ёки ……..ни согиндимми. Илхомнинг акаси Баходир ака Авазов ака яқинда 37 ёшга кирдилар. Қани энди, қушга айланиб учиб борсам. Ўшанда мен ориққина, ёшгина йигит эдим. Баходир ака: "Исроил, укам, яхши ўқинглар, ёмон ўқисанглар жазолайман. Ўқиган одам зўр бўлади..."деяр эди. Юрагим шундай интиляпти... Ўзим ҳам ҳайронман. Ёшлигимни кўргим келяптимикан
Укиб юрган кезларим шериятга жуда кизикардим, афсус бу иктидоримни хеч кимга айтолмасдим, хатто якин дустим Илхомга хам. Куйида талабалик йилларимда ёзган шеърларни сиз хадя этаман.
talaba qizlar
Pullarga to`ldirib olar sumkani
Hohlasa kiyadi mini yubkani
Ko`chada yurganda qoldirar izlar
turmushga chiqmagan talaba qizlar
Домлалар чаман-чаман
Ман улардан кочаман
Улар асли мулойим
Дарс утмасин илойим
Турмушга чиккан кизлар,
уйланишган болалар,
хамма хозир узгача.
Машина, уйлар, обру,
кастюм галстук креслоча
кани эди барчаси
булса институтгача.
Мана каранг Аброрга у эгадир банкига,
Баннер сохада Акмал, киролдир рекламага,
Боха ака Каршидан бошкаради Москвани,
Хайдаров эса аста эгаллади бут бутун Россияни
Бухорони бошкариш насиб килди Хуршидга,
Истамбулничи сураб юрибди Нодир ака.
Кискаси хамма крутой булсаларда молодой.
Бутун Кашкадарёда ёйилганмиз барчамиз
Жойлардаги тахтларни сураб колдик хаммамиз.
Яшавор шоир жуки яна битта шеър туки
Исроил буб олиб шоир хаммангизни килди койил
Деб Исроил уз тилакларини якунлабдилар.
Аввало тадбирни асл ташкилотчиси - Акмалга, миннатдорчилик рамзи сифатида карсак чалиб олкишлаб куйсак. Шу йигитни сай харакатлари булмаганда бу тадбир амалга ошиши мушкул булар эди.
Шундан сунг курсдошлар билан келишган холда икки гурухга булиндик, Кизлар жамоаси узлари берадиган саволлар тайёрлашди, шунингдек йигитлар хам уз саволларини такдим этишди. Ва хар бир киши шу 9 йилдаги фаолиятини кискача сузлаб берди. Барча савол ва жавоблар хазиломуз равишда, барчани кайфиятини кутарган холда амалга оширилди. жуда кизикарли булди шу жараён.
Шундан сунг, ушбу блогни курсдошларга такдимоти килинди. 3-4 та постни курсатишга улгурдик. Барча мирикиб кулишди ва хурсанд булишди. Афсуски кизларимиз уйларига кетишга ижозат сурашди ва изн берилди.
Блог кизларимизга хам маъкул келганлигини куйидаги расмлардан билиб олсак хам булади.
Кизларни кузатиб куйганимиздан сунг, утиришиб аскиябозлик килдик роса. Хазил-хузул билан вакт утганини хам билмай колибмиз. Таом келтиришди "СТЕЙК" номли, бу таомни бизни хам роса кийнади, узи хам кийналиб кетди бизни зугумларимизга. Куйида расмларда амин булишингиз мумкин:
Йулдош: Что за еда?
Ойбек: биламан пичокни унг кулда ушлаш керак, Мен чапакайманда!!!
Таомдан сунг роса мевахурлик килдик, узиям санъат асари килиб кесиб келишган экан.
Кайтишда эсдалик учун, барчамиз расмга тушдик. Аввалига жиддий булиб, кейин кувончлар ичга сигмай сакраган холда.
Баходир ака: Вой дураклар, сакрашини кара.